Ўзбекистон республикасининг


-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб



Download 1,21 Mb.
bet76/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

215-модда. Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб
юборилган муддати тикланиши

Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати хўжалик суди томонидан узрли деб топилган сабаблар билан ўтказиб юборилганда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.


Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик судига берилади. Ариза хўжалик судининг мажлисида ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
216-модда. Ижро варақасининг дубликатини бериш

Ижро варақаси йўқолган тақдирда суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик суди ундирувчининг аризаси бўйича унинг дубликатини бериши мумкин. Ариза ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунча берилиши мумкин. Ариза хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.


Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
217-модда. Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни
бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усулини ва тартибини
ўзгартириш

Хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб - бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.


Хўжалик суди қарздорга ҳужжатни кечиктириб ёки бўлиб - бўлиб ижро этиш имконини берар экан, ушбу Кодекснинг 7-бобида назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш уни ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш масалалари хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish