22-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани
қаноатлантириш оқибатлари
Судья ёки бир неча судьялар ёхуд бутун суд таркиби рад қилинган тақдирда иш ўша судда, бироқ бошқа таркибда кўрилади.
Агар рад қилишни қаноатлантириш натижасида ишни ўша хўжалик судида кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш мумкин бўлмаса, иш бошқа хўжалик судига ўтказилиши лозим.
3-БОБ. СУДГА ТААЛЛУҚЛИ ИШЛАР ВА
СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИК
23-модда. Судга тааллуқли ишлар
24-модда. Хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар
25-модда. Низоларни ҳал этишни ҳакамлар судига топшириш
25-1-модда. Хўжалик суди томонидан кўриладиган,
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишлар
26-модда. Ишларнинг суловга топшириш
27-модда. Даъвони жавобгар жойлашган ерда тақдим этиш
28-модда. Даъвогарнинг танлаши бўйича судловга тегишлилик
29-модда. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
30-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
31-модда. Алоҳида судловга тегишлилик
32-модда. Шартнома бўйича судловга тегишлилик
33-модда. Ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказиш
23-модда. Судга тааллуқли ишлар
Хўжалик судига қуйидаги ишлар тааллуқлидир:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
3) ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар.
Қонун билан хўжалик судига тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.
Хўжалик суди ўзига тааллуқли ишларни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуқаролари, шунингдек чет эл ташкилотлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши керак. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Do'stlaringiz bilan baham: |