Ўзбекистон республикасининг


-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор



Download 1,21 Mb.
bet6/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

19-модда. Ишни кўришда судьянинг такрор
иштирок этишига йўл қўйилмаслиги
(ЎзР 20.07.2006 й. ЎРҚ-43-сон Қонуни таҳриридаги модда матни),
(Олдинги таҳририга қаранг)

Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси томонидан ёхуд назорат тартибида бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок эта олмайди, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари бундан мустасно.


Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.
Ишни назорат тартибида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.
20-модда. Рад қилиш ҳақида ариза бериш

Ушбу Кодекснинг 17 ва 18 моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби, таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида ариза беришлари шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра рад қилиш ҳақида ариза беришлари мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши ҳамда иш мазмунан кўрилишидан олдин маълум қилиниши лозим. Иш кўрилаётган пайтда рад қилиш ҳақида арз қилишга рад қилиш учун асослар хўжалик судига ёки рад қилиш ҳақида арз қилаётган шахсга ишни кўриш бошлаб юборилгандан кейин маълум бўлиб қолган ҳоллардагина йўл қўйилади.
21-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал қилиш тартиби

Рад қилиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини эшитиши, шунингдек агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, уни эшитиши керак.


Ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад қилиш масаласини хўжалик судининг раиси ёки суд ҳайъатининг раиси ҳал қилади.
Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад қилиниши талаб этилаётган судья иштирокисиз хўжалик суди таркиби томонидан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган ҳисобланади.
Бир неча судьяни ёки ишни кўраётган суд таркибини бутунлай рад қилиш масаласи шу суднинг тўлиқ таркибида оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
Прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад қилиш масаласини ишни кўраётган суд ҳал қилади. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Рад қилиш масаласини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish