Ўзбекистон республикасининг


-модда. Пул маблағларини ва мол-мулкни ундириш



Download 1,21 Mb.
bet46/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

139-модда. Пул маблағларини ва мол-мулкни ундириш
тўғрисидаги ҳал қилув қарори

Хўжалик суди пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъвони қаноатлантирганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ундириладиган сумманинг умумий миқдорини асосий қарзни, зарарларни, неустойкани (жарима ва пеняни) алоҳида-алоҳида аниқлаган ҳолда кўрсатади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонун таҳрирдаги қисм)


Хўжалик суди мол-мулкни ундириб берганида топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номи, унинг қиймати ва турган жойини кўрсатади.


140-модда. Ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этишга
тегишли эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори

Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда, шу жумладан нотариуснинг ижро ёзуви асосида амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этишга тегишли эмас деб топиш тўғрисидаги низо бўйича даъво қаноатлантирилганида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ижро этишга тегишли бўлмаган ҳужжатнинг номи, тартиб рақами ва санаси ҳамда ҳисобдан ўчирилмайдиган сумма кўрсатилади.


141-модда. Шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш тўғрисидаги
ҳал қилув қарори

Шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш вақтида келиб чиққан низо бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилади, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги низо бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузишига мажбурлиги кўрсатилади.


142-модда. Жавобгарга муайян ҳаракатларни бажариш
мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув қарори

Жавобгар зиммасига мол-мулкни бериш ёки пул суммасини ундириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув қарори қабул қилинганида хўжалик суди унинг хулоса қисмида шу ҳаракатларни ким, қаерда, қачон ёки қайси давр мобайнида бажариши шартлигини кўрсатади.


Зарурат бўлганда хўжалик суди, агар жавобгар ҳал қилув қарорини бажармаса, даъвогар тегишли ҳаракатларни жавобгар ҳисобидан бажариб, зарур харажатларни ундириб олишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин.
Агар ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан бажарилиши мумкин бўлса, хўжалик суди ҳал қилув қарорида у ижро этилиши лозим бўлган муддатни белгилаб қўяди.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish