Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишга қўйидаги талаблар қўйилади



Download 441,05 Kb.
bet35/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишга қўйидаги талаблар қўйилади:
Ҳуқуқий тарғибот субъектларига қўйиладиган талаблар – бу борада авваламбор, кимлар ҳуқуқий тарғибот субъекти бўлиши мумкинлигига ойдинлик киритиш талаб этилади. Мазкур субъектларга ҳуқуқий тарғибот ташкилотчилари, яъни тарғибот ўтказадиган орган, муассаса, ташкилот ва жамоат тузулмалари бўлиши мумкин.
Тарғибот ўтказадиган орган ва муассасалар тарғибот ўтказишдан олдин қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиши талаб этилади:
– ҳуқуқий ёки қонунчилик тарғиботи ўтказилиши кераклигига;
– ҳуқуқий ёки қонунчилик тарғиботи қайси шаклда, яъни маъруза қилиш, учрашув ўтказиш, давра суҳбати, телекўрсатув, радиоэшиттириш кабиларда ўтказилишига;
Қуйидагилар асосан маъруза шаклида ўтказиладиган ҳуқуқий ва қонунчилик тарғиботлари бўйича тавсия этилади.
– нима мақсадда, қайси мавзуда, қаерларда ҳуқуқий тарғибот ёки қонунчилик тарғиботи ўтказилишига (тарғибот уни ўтказувчи субъектлар ташаббуси билан ёки тарғибот ўтказиладиган орган, муассаса, ташкилот ва жамоат тузулмаларнинг сўрови ёки илтимосига кўра ўзаро келишувга асосан ёхуд тасдиқланган жадвал кабиларга асосан ўтказилиши мумкин);
– тарғибот кимлар (мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари ёки олий таълим муассасаси талаблари, маҳалла фуқаролари, муайян муассаса ходимлари кабилар)га нисбатан ўтказилишига, шунингдек уларнинг ёши, жинси, касби, қизиқишларига доир психологик хусусиятлари, маълумот даражаси ва дунёқараши кабиларга;
– юқоридагиларни инобатга олиб маъруза матни, мультимедиа материаллари, фрагментлар ва бошқа фойдаланиладиган кўргазмали воситалар ким томонидан, қайси мазмунда тайёрланишига (маърузанинг мазмуни асосан тарғибот объектларининг ижтимоий хаётдаги ўрни ва ролини эътиборга олган ҳамда уларнинг манфаатидан келиб чиққан, яъни реал ижтимоий хаётда уларни қизиқтирадиган ва улар учун керакли бўладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда тайёрланиши мақсадга мувофиқ саналади);
– педагогик ва нотиқлик қобилияти, билим даражаси, касбий маҳорати ва иш тажрибаси, кўпчилик олдида ўзини тута олиш кўникмаси (кийиниш, сўзлашиш ва муомала маданияти) каби касбий хусусиятлар ҳамда инсоний фазилатлари асосида маърузачи (лар)ни танлаш ва белгилашга;
– тарғибот (маъруза) жараёнини назорат қилиш ва натижаларини, шунингдек ҳуқуқий тарғибот объектларини қизиқтирган ва улардан келиб тушган саволлар ҳамда таклиф ва тавсиялар ўрганиш, таҳлил қилиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда келгуси тарғиботларда уларни инобатга олиш масаласига;
– ўтказиладиган ҳуқуқий ёки қонунчилик тарғиботи жараёнини фото ва видео воситаларига олиниши, шунингдек оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио ва газеталар)нинг иштирок этиши ва бу ҳақдаги ахборотларни оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио ва газеталар)да узатилиши каби масалаларга;
Ҳуқуқий тарғибот масаласида тарғибот ўтказиладиган орган, муассаса, ташкилот ва жамоат тузулмалари қуйидагиларга эътиборларини қаратишлари лозим ҳисобланади:
– орган, муассаса, ташкилот ва жамоат тузулмалари ходимлари, ўқувчилари, талабалари, аъзолари кабиларни сиғдира оладиган тарғибот марказлари (бино ёки бино ичида катта зал)га эга бўлишга;
– ҳуқуқий тарғибот ўтказиладиган хонани техник воситалар (микрафон, калонка (овоз эшиттирувчи карнай), овоз кучайтиргич, мультимедиа материалларини қўйишга мўлжалланган мультимедиа воситалари, доска (бўр) кабилар) билан таъминланишига;
– маъруза жараёнида зарур маълумотларни қайд этиб боришлари учун ҳуқуқий тарғибот объектларига қулайликлар яратиш, бунинг учун аудитория ёки тарғибот марказини ўтириш ва ёзишга қулай жиҳозлар билан таъминланишига;
– ўтказиладиган ҳуқуқий ёки қонунчилик тарғибот мавзуси, мақсади ва вазифалари ҳақида ҳуқуқий тарғибот объектларини камида уч кун олдин хабардор қилишга;
– агарда ҳуқуқий тарғибот ўз ташаббуслари билан ўтказилаётган бўлса, унда ўтказиладиган ҳуқуқий ёки қонунчилик тарғиботи жараёнини фото ва видео воситаларига олиниши, шунингдек оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио ва газеталар)нинг иштирок этиши ва бу ҳақда оммавий ахборот воситалар (телевидение, радио ва газеталар)да узатилиши каби масалаларга.
Маъруза шаклида ўтказиладиган ҳуқуқий ёки қонунчилик тарғиботи юзасидан тайёрланадиган материалларига қўйиладиган талаблар:
– маъруза матнлари барчага бирдай тушунарли тилда, содда ва равон ёзилган бўлиши ва унда асосан тингловчини қизиқтирадиган, ижтимоий хаётда турли муносабатга киришганида у фойдаланадиган тартиб-қоидалар ва маълумотларнинг акс эттирилган бўлиши;
– мультимедиа материалларидаги ёзувлар ва белгилар барча кўра оладиган шрифт катталикда, маълумотларни чалғимасдан илғаб олиш имконини берадиган фонда тайёрланиши.
Маърузанинг қизиқарли, тушунарли ва самарали ўтиши кўп жиҳатдан маърузачига ҳам боғлиқ, бу эса маърузачига нисбатан муайян талаблар қўйилишини ўзида ифодалайди. Бу ҳақда юқорида батафсил тўхталдик. Шу боис, ушбу масалага такрор тўхталишни жоиз топмадик.
Ҳуқуқий ва қонунчилик тарғиботлари ўтказишга мўлжалланган «Маънавият тарғибот марказлари»га қўйиладиган талаблар:
– камида 100-150 нафар тингловчини сиғдира олиши;
– тингловчилар ўтириши ва ёзишига қулай жиҳозлар билан жиҳозланиши;
– совутиш ва иситиш мосламаларига эга бўлиши;
– сўзга чиқувчилар учун минбар, техник воситалар (микрафон, калонка (овоз эшиттирувчи карнай), овоз кучайтиргич, мультимедиа материалларини қўйишга мўлжалланган мультимедиа воситалари, доска (бўр) кабилар) билан таъминланиши.

Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish