Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


IV БЎЛИМ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ВА СОЛИҚ СОЛИШ



Download 0,75 Mb.
bet86/307
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#104240
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   307
Bog'liq
Солик кодекси

IV БЎЛИМ.
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ВА СОЛИҚ СОЛИШ
ОБЪЕКТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

16-боб. Солиқ тўловчиларни ҳисобга


олиш тартиби (126 - 134-моддалар)
16-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ҲИСОБГА
ОЛИШ ТАРТИБИ

126-модда. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш


тўғрисида умумий қоидалар
127-модда. Солиқ тўловчининг идентификация рақами
128-модда. Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш
129-модда. Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тартиби
130-модда. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган
чет эллик шахсларни ҳисобга қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари
131-модда. Солиқ тўловчиларни солиқ солиш
объекти бўйича ҳисобга қўйиш
132-модда. Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари
133-модда. Органлар, муассасалар ва ташкилотларнинг солиқ
органларига маълумотлар тақдим этиш мажбуриятлари
134-модда. Банкларнинг солиқ назоратини амалга ошириш
билан боғлиқ бўлган мажбуриятлари
126-модда. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш
тўғрисида умумий қоидалар

(1-қ.) Солиқ назоратини амалга ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


(2-қ.) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларини ҳисобга қўйиш ушбу Кодекс у ёки бу солиқни тўлаш мажбуриятининг пайдо бўлишини боғлайдиган ҳолатлар мавжудлигидан қатъи назар амалга оширилади.


(3-қ.) Солиқ органларида ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш бепул амалга оширилади.


(4-қ.) Солиқ тўловчига идентификация рақами берилганлиги тўғрисида солиқ органи томонидан берилган гувоҳнома ёки солиқ тўловчини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида у бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилган тақдирда - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


(5-қ.) Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини юритади.


(6-қ.) Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида мавжуд бўлган маълумотларнинг таркиби ҳамда реестрни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.


(7-қ.) Солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар, агар ушбу Кодекснинг 29-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органида ҳисобга қўйилган пайтдан бошлаб солиқ сиридир.



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   307




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish