Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,75 Mb.
bet261/307
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#104240
TuriКодекс
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   307
Bog'liq
Солик кодекси

57-БОБ. ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАД
ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ АСОСИДА
ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ

393-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация


асосида солиқ солинадиган даромадлар
394-модда. Айрим тоифадаги солиқ тўловчилар томонидан
олинган даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
395-модда. Муаллифлик ҳақи тарзида олинган даромадларга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
396-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация
397-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги
декларацияни тақдим этиш тартиби
398-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация
бўйича солиқ тўлаш тартиби
399-модда. Резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарида тўланган солиқни ҳисобга олиш
400-модда. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг
даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
401-модда. Норезидентнинг даромадларидан ушлаб
қолинган солиқни қайтариш тартиби
393-модда. Жами йиллик даромад тўғрисидаги
декларация асосида солиқ солинадиган
даромадлар

(1-қ.) Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари киради:


мулкий даромадлар, агар ушбу бўлимга мувофиқ бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар;
ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар, улар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлаш тартиби танланганда;
солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа даромадлар.

(2-қ.) Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация, агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларидан солиқ унинг аризаси бўйича ушлаб қолинган бўлса тақдим қилинмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган даромадлар мустасно.


(3-қ.) Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ёки жорий йилнинг 1 апрелигача резидентга айланган чет эл жисмоний шахси, ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидаларидан қатъи назар, ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этади.



Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   307




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish