Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ



Download 0,56 Mb.
bet323/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

71-1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
(ЎзР 14.09.2021 й. ЎРҚ-714-сон Қонунига мувофиқ киритилган боб)

480-1-модда. Умумий қоидалар


480-2-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида
солиқ ставкаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
480-1-модда. Умумий қоидалар

(1-қ.) Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида мазкур Кодекснинг 480-2-моддасида белгиланган махсус солиқ ставкалари қўлланилишини назарда тутувчи солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.


(2-қ.) Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудлари қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа - 2 кўчаси.


480-2-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида
солиқ ставкаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:


1) фойда солиғи бўйича - 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ органида ҳисобда турган ва айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятдан даромадлар олаётган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича - 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган солиқ тўловчилар учун қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳар чоракда йигирма беш минг сўм миқдорида тўланади;
3) ижтимоий солиқ бўйича:
юридик шахслар учун (бундан бюджет ташкилотлари мустасно) - 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан қўлланилади;
Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун - йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида;
4) айланмадан олинадиган солиқ бўйича - 1 фоиз. Мазкур солиқ ставкаси солиқ тўловчиларга нисбатан улар тушумининг Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида амалга оширилаётган фаолиятидан олинадиган қисмига нисбатан қўлланилади.

(2-қ.) Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк объектларига ва ер участкаларига, шунингдек ушбу ҳудудларда фойдаланиладиган сув ресурсларига нисбатан мазкур Кодекснинг 415, 422, 429, 437 ва 445-моддаларида белгиланган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,1 коэффициент қўлланилади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish