Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-БОБ. МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ



Download 0,56 Mb.
bet320/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

69-БОБ. МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ
ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН
ФАОЛИЯТГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

475-модда. Умумий қоидалар


476-модда. Маҳсулот тақсимотига оид битим
доирасида амалга ошириладиган фаолиятга
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
475-модда. Умумий қоидалар

(1-қ.) Маҳсулот тақсимотига оид битим шартнома бўлиб, бу шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ҳамда муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун мутлақ ҳуқуқлар беради.


(2-қ.) Маҳсулот тақсимотига оид битимда қуйидагилар назарда тутилади:


ҳисоб юритиш ва ҳисобот бериш тартиби;
солиқ солиш ва бошқа тўловларни тўлаш шартлари;
чет эллик инвесторнинг улушини олиб чиқиш тартиби.
476-модда. Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида
амалга ошириладиган фаолиятга солиқ
солишнинг ўзига хос хусусиятлари

(1-қ.) Чет эллик инвестор, бундан маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимнинг амал қилиш муддати мобайнида ушбу Кодекснинг 17-моддасида назарда тутилган солиқларни тўлайди. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(2-қ.) Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқлар, агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.


(3-қ.) Чет эллик инвесторга солиқ солиш қуйидаги ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади:


1) фойда солиғи маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромад бўйича ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича олинган даромад бўйича алоҳида-алоҳида тўланади. Битим шартларига биноан чет эллик инвесторга тегишли бўлган, чегирмалар қилинмаган ҳолда фойдага қолган маҳсулотнинг қиймати маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромадлар бўйича фойда солиғи солиш объектидир;
2) минерал хом ашёни кавлаб олиш ҳажмига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбатан фоизли нисбатда маҳсулот тақсимотига оид битим шартларига мувофиқ белгиланадиган ва пул шаклида ёки кавлаб олинган минерал хом ашёнинг бир қисми тарзида тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

(4-қ.) Агар юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бири ёки маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажарувчи оператор солиқ мажбуриятларини бажарувчи бўлади. Бунда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олган инвестор бир ойлик муддатда солиқ органини мазкур бирлашмадан солиқ мажбуриятини бажарувчи бўлиб иш юритадиган иштирокчи тўғрисида хабардор этиши шарт. (ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish