Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг


-модда. Солиқ тўловчининг идентификация рақами



Download 0,56 Mb.
bet89/326
Sana26.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#465562
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   326
Bog'liq
Soliq kodeksi 2022

127-модда. Солиқ тўловчининг идентификация рақами

(1-қ.) Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва унинг ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.


(2-қ.) Солиқ тўловчига идентификация рақамини бериш, қўллаш ҳамда уни ўзгартириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


(3-қ.) Солиқ органи солиқ тўловчининг идентификация рақамини унга юбориладиган барча ҳужжатларда кўрсатади.


(4-қ.) Ҳар бир солиқ тўловчи ўзининг солиқ тўловчининг идентификация рақамини солиқ ҳисоботларида, солиқ органига тақдим этиладиган аризалар ва бошқа ҳужжатларда, шунингдек, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда кўрсатади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(5-қ.) Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:


фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;
юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;
пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
128-модда. Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш

(1-қ.) Юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади.


(2-қ.) Таркибига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган алоҳида бўлинмалар кирадиган юридик шахслар ҳар бир алоҳида бўлинма жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


(3-қ.) Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб оладиган норезидент бўлган юридик шахслар биржа савдолари амалга ошириладиган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилади.


(4-қ.) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги солиқ органларида йирик солиқ тўловчиларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилашга ҳақли.


(5-қ.) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни ваколатхона ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


(6-қ.) Жисмоний шахслар ўз яшаш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади.


(7-қ.) Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларида, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳисобга қўйилиши лозим.


(8-қ.) Ушбу моддада назарда тутилган асосларга кўра солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ушбу Кодекснинг 129 ва 130-моддаларида белгиланади.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   326




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish