Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,78 Mb.
bet298/313
Sana25.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#256040
TuriКодекс
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   313
Bog'liq
обновленный НК 01.01.2021 (2)

460-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби

(1-қ.) Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда қуйидаги ҳолларда ундирилади:


1) автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, бепул бериш шартномаси асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олинганда;
2) автотранспорт воситалари юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ёки дивидендлар сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинганда;
3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун сотиб олинганда, бундан ушбу Кодекс 459-моддасининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномасининг муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди;
4) автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганда.

(2-қ.) Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олинганда, йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади.


(3-қ.) Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ундирилади.


XX БЎЛИМ.
АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни


ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (461 - 470-моддалар)
66-БОБ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ
ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ

461-модда. Солиқ тўловчилар


462-модда. Айланмадан олинадиган солиқни
қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
463-модда. Солиқ солиш объекти
464-модда. Солиқ базаси
465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ
базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
466-модда. Даромадларга тузатиш киритиш
467-модда. Солиқ ставкалари
468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш
469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ
ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish