Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (Янги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг



Download 0,78 Mb.
bet284/313
Sana25.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#256040
TuriКодекс
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   313
Bog'liq
обновленный НК 01.01.2021 (2)

429-модда. Солиқ ставкалари

(1-қ.) Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:



Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий
солиқ ставкаси (млн сўмда)

Тошкент шаҳри
1 зона
2 зона
3 зона
4 зона
5 зона

208,2
166,5
124,9
83,3
41,6

Қорақалпоғистон Республикаси

26,2

Андижон вилояти

33,0

Бухоро вилояти

26,7

Жиззах вилояти

26,7

Қашқадарё вилояти

26,7

Навоий вилояти

26,7

Наманган вилояти

33,0

Самарқанд вилояти

33,0

Сурхондарё вилояти

23,5

Сирдарё вилояти

20,8

Тошкент вилояти

27,6

Фарғона вилояти

26,7

Хоразм вилояти

26,7

(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

(2-қ.) Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари, ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига, Тошкент шаҳри учун эса - ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.
(ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

(3-қ.) Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказишлари керак. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ иккинчи-ўн биринчи қисмлар тўртинчи-ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин


(4-қ.) Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(5-қ.) Қуйидагилар эгаллаган ер участкалари учун солиқ ставкасига 0,25 коэффициент қўлланилади: (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


ягона иштирокчилари ногиронларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар ташкил этадиган ҳамда ногиронларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар эгаллаган ерлар;
электр узатиш линиялари, уларнинг подстанциялари ва иншоотлари эгаллаган ерлар;
умумдавлат алоқа линиялари (ҳаво ва кабелли алоқа линиялари, тиргакли линиялар ва радиофикациялар, ер ости кабелли линиялари, уларни билдирувчи сигналли ва ҳаракатсиз белгилар, радиореле алоқа линиялари, кабелли телефон канализациялари, ер устидаги ва ер остидаги хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари, тақсимлагич шкафлар, ерга улаш контури қутилари ҳамда бошқа алоқа иншоотлари) эгаллаган ерлар;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар, шу жумладан тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, линия-йўл бинолари, темир йўл алоқаси ҳамда электр таъминоти қурилмалари, иншоотлар ва йўл қурилмаларидан иборат темир йўл станциялари ҳамда саралаш жойлари, шунингдек белгиланган тартибда темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар;
магистрал нефть ва газ қувурлари, шу жумладан компрессор, насос станциялари, ёнғинга қарши ва аварияга қарши станциялар, қувурларни катодли ҳимоялаш станциялари уларни тармоққа улаш узеллари билан, қувурларни тозалаш қурилмалари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар банд этган ерлар;
самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, ерда бошқариш йўлкалари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр ёритиш ускуналари эгаллаган ерлар;
Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар - қурилишнинг норматив муддати даврида;
консервацияга қўйилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ерлар - уларнинг консервацияси даврида.

(6-қ.) Ушбу модданинг бешинчи қисми юридик шахсларга белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларига татбиқ этилади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


(7-қ.) Ер участкаси мулкдорининг, ер эгасининг, ердан фойдаланувчининг ёки ижарачининг айби билан қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашган (бонитет бали пасайган) тақдирда, солиқ юридик шахслар томонидан ернинг сифати ёмонлашгунига қадар мавжуд бўлган бонитент балидан келиб чиқкан ҳолда тўланади.


(8-қ.) Қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати яхшиланган тақдирда (бонитет бали ошганда), солиқ юридик шахслар томонидан тупроқ бонитировкаси ўтказилган йилдан кейинги йилнинг бошидан янги бонитет балидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати бўйича, агротехник тадбирлар тугаган даврларда қайта ҳисоб-китоб қилинмасдан тўланади.


(9-қ.) Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг икки баравари миқдорида тўланади.


(10-қ.) Қурилиши тугалланмаган объектлар эгаллаган ер участкалари учун, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, солиқ икки баравар солиқ ставкалари бўйича тўланади.


(11-қ.) Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган майдонлар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, самарали фойдаланилмаётган балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари жойлашган ер участкаларига нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. Бундай ер участкаларига солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


(12-қ.) Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига ушбу қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектларнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.


(13-қ.) Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг тўрт баравари миқдорида белгиланади.


(14-қ.) Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. (ЎзР 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish