Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-боб. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик



Download 0,76 Mb.
bet179/289
Sana23.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#150645
TuriКодекс
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

39-боб. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик
шахсларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


278-модда. Солиқ тўловчилар


Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундай хизматларни жисмоний шахсларга кўрсатишга оид қисм бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.


Агар чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган хизматларни электрон шаклда кўрсатса ҳамда уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари билан топшириқ, воситачилик, агентлик шартномалари ёки бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этадиган воситачилар бўлган чет эл юридик шахслари бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга нисбатан солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Агар бундай хизматлар воситачилар бўлган бир нечта юридик шахснинг ҳисоб-китобларида изчил кетма-кетликда иштирок этган ҳолда кўрсатилса, бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этаётган воситачи бўлган чет эл юридик шахси, унда ушбу хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахси билан шартнома мавжудлигидан қатъи назар, солиқ агенти деб эътироф этилади.
Агар бундай хизматлар Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига ва Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахсларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган мазкур шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади.


279-модда. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи
чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш
ва ҳисобдан чиқариш тартиби

Агар чет эл юридик шахси жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатадиган бўлса, ва агар бу юридик шахснинг ўзи воситачиларсиз хизматларни олувчи бўлган жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларни амалга оширса, чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхати тасдиқланадиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


Шундай хизматларда солиқ агенти деб эътироф этиладиган воситачи бўлган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) худди шундай тартибда амалга оширилади.
Ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза чет эл юридик шахслари томонидан солиқ органига электрон шаклда хизматлар кўрсатиш бошланган (тугатилган) кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай берилади.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish