Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги



Download 0,76 Mb.
bet109/289
Sana23.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#150645
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   289
Bog'liq
Солик кодекси 2020-жыл

168-модда. Молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги
ишларни кўриб чиқиш ва қарорларни ижро этиш

Солиқ органларининг юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилишини назарда тутувчи қарорлари бўйича молиявий санкциялар суммаларини ундириш солиқ органлари томонидан ушбу Кодекснинг 120 – 124-моддаларида назарда тутилган тартибда мустақил тарзда амалга оширилади.


Солиқ органларининг аризасига кўра якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар ундириш тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилади. Судларнинг молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорларини ижро этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


19-боб. Солиқ мониторинги


169-модда. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар

Қуйидагилар солиқ мониторингининг предметидир: солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқлар


ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги).
Солиқ мониторинги ушбу Кодексга мувофиқ юридик шахс қайси солиқлар ва йиғимларга нисбатан солиқ тўловчи ёки солиқ агенти бўлса, барча шундай солиқлар ва йиғимларни қамраб олади.
Солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ихтиёрийдир.
Солиқ мониторинги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор асосида солиқ органи томонидан амалга оширилади.
Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида ўн миллиард сўмни ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ органига мурожаат қилишга ҳақли.
Юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдир.
Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish