Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/316
Sana04.04.2022
Hajmi3,89 Mb.
#527601
TuriКодекс
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   316
Bog'liq
СОЛИК КОДЕКСИ 2020

бўлган юридик шахслар 
Қуйидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларидир: 
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари
2) Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро 
шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун 
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик 
шахслари; 
3) ҳақиқатдаги бошқарув жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик 
шахслари, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича халқаро 
шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. 
Ушбу модданинг биринчи қисми 3-бандининг мақсадлари учун чет эл юридик 
шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой ушбу Кодекснинг 34-моддаси қоидаларига 
мувофиқ белгиланади. 
Инвестиция фондининг (пай фондининг ёки жамоавий инвестицияларни амалга 
ошириш бошқа шаклининг) бошқарувчи компаниясини Ўзбекистон Республикасининг 
солиқ резиденти деб эътироф этиш ушбу инвестиция фондини (пай фондини ёки 
жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шаклини) Ўзбекистон 
Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш учун асос бўлмайди. Мазкур 
фондлар (жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шакллари) бошқарувчи 
шериклар ёки бошқа шахслар томонидан бошқарилган тақдирда ҳам шундай қоидалар 
қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлмаган юридик шахслар 
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари деб эътироф этилади. 
34-модда. Чет эл юридик шахси ҳақиқатда 
бошқариладиган жой 
Қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттасига риоя қилинган тақдирда, 
Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой деб 
эътироф этилади: 
1) унинг ижро этувчи органи (ижро этувчи органлари) ўз фаолиятини ушбу юридик 
шахсга нисбатан мунтазам равишда Ўзбекистон Республикасидан туриб амалга оширади. 
Бунда Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятнинг бошқа давлатдагига (давлатлардагига) 
нисбатан сезиларли даражада кам ҳажмда амалга оширилиши фаолиятни мунтазам 
равишда амалга ошириш деб эътироф этилмайди; 


21 
21 
2) унинг асосий (раҳбар) мансабдор шахслари (фаолиятни режалаштириш ва назорат 
қилишга, корхона фаолиятини бошқаришга ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига 
олишга ваколатли бўлган шахслари) ушбу юридик шахсни раҳбарлик асосида 
бошқаришни асосан Ўзбекистон Республикасида амалга оширади. Бунда раҳбарлик 
асосида бошқариш жумласига, хусусан, ушбу чет эл юридик шахсининг жорий 
фаолиятига доир бўлган, бошқарувнинг ижро органлари ваколатларига кирадиган 
масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш киради. 
Ўзбекистон Республикасида қуйидаги фаолиятни амалга ошириш Ўзбекистон 
Республикасининг чет эл юридик шахсини ҳақиқатда бошқариш жойи сифатида эътироф 
этишга сабаб бўлмайди: 
1) акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг ваколатига кирадиган 
масалалар бўйича қарорлар тайёрлаш ва (ёки) қабул қилиш; 
2) директорлар кенгашининг мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш; 
3) чет эл юридик шахсининг фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш 
доирасида алоҳида функцияларни амалга ошириш.
Алоҳида функцияларни амалга оширишга, хусусан, стратегик режалаштириш, 
бюджетлаштириш, консолидациялашган молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботини 
тайёрлаш ва тузиш, ушбу чет эл юридик шахсининг фаолиятини таҳлил қилиш, ички 
аудит ҳамда ички назорат, шунингдек стандартлар, услубиятлар ва (ёки) сиёсатларни 
қабул қилиш (маъқуллаш) киради. 
Чет эл юридик шахсининг фаолиятига нисбатан қуйидаги шартларга бир вақтнинг 
ўзида риоя этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ушбу юридик шахс ҳақиқатда 
бошқариладиган жой деб эътироф этилмайди: 
1) фаолият ўзи доимий жойлашган ердаги давлатда (унинг ҳудудида) ўзининг 
малакали ходимлари ва активларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда; 
2) фаолият Ўзбекистон Республикаси билан солиқ солиш масалаларига доир 
амалдаги халқаро шартномага эга бўлган чет давлат ҳудудида амалга оширилганда. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларнинг бажарилганлиги 
ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. 
Агар ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида ва (ёки) 2-бандида белгиланган 
шартлар бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон Республикасига нисбатан, ҳам бирор-бир 
чет давлатга нисбатан бажарилаётганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланса, агар чет эл 
юридик шахсига нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилаётган 
бўлса, Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқарилаётган жой 
деб эътироф этилади: 
1) 
.
бухгалтерия ёки бошқарув ҳисобини юритиш (бундан консолидациялашган 
молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботларини тайёрлаш ва тузишга, шунингдек унинг 
фаолиятини таҳлил қилишга доир ҳаракатлар мустасно) Ўзбекистон Республикасида 
амалга оширилаётган бўлса; 
2) иш юритиш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса; 
3) ходимларни оператив бошқариш Ўзбекистон Республикасида амалга 
оширилаётган бўлса. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   316




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish