Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/316
Sana04.04.2022
Hajmi3,89 Mb.
#527601
TuriКодекс
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   316
Bog'liq
СОЛИК КОДЕКСИ 2020

VIII БЎЛИМ. 
СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР 
ВА УЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 
 
27-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун
жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар 
 
210-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси 
Солиқ тўловчининг, солиқ агентининг ёки бошқа шахснинг ушбу Кодексда 
жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) 
солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади. 
211-модда. Жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар 
Юридик ва жисмоний шахслар солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик 
учун ушбу Кодекснинг 28 ва 29-бобларида назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлади. 
Жисмоний шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун ўн олти 
ёшдан бошлаб жавобгарликка тортилиши мумкин. 
 
212-модда. Жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари 
Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун ушбу Кодексда 
назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши 
мумкин эмас. 
Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айни бир ҳуқуқбузарлик учун такроран 
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 
Юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун 
жавобгарликка тортилишига мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги факти солиқ 
органининг кучга кирган қарорида аниқланганлиги асос бўлади. 
Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун 
жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор 
шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан 
озод этмайди. 
Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка 
тортилиши уни тўланиши керак бўлган солиқлар (йиғимлар) ва пеняларнинг 
суммаларини тўлаш (ўтказиш) мажбуриятидан озод этмайди. 
Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа 
оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб ҳисобланмайди. Жавобгарликка 
тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор 
эмаслигини исботлаши шарт эмас. 
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик факти ва шахснинг уни содир этишда айбдорлиги 
тўғрисида далолат берувчи ҳолатларни исботлаш мажбурияти солиқ органларининг 
зиммасига юклатилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   316




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish