Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Солиқ суммасини қайтариб бериш тартиби



Download 2,39 Mb.
bet51/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

228-модда. Солиқ суммасини қайтариб бериш тартиби
Қўшилган қиймат солиғи суммасини пул маблағларини банк ҳисобварағига ўтказиш йўли билан солиқ тўловчига қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш учун солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни ёзма аризага тўрт нусхада илова этган ҳолда тақдим этади:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича юридик шахс қарзларининг солиштирув далолатномаси. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларнинг солиштирув далолатномаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тузилади ва бир календарь ой мобайнида амал қилади;
қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби;
агар юридик шахсга илгари қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилган бўлса, қайтарилган суммалар ва қайтариб бериш санаси тўғрисидаги маълумотлар.
Солиқ тўловчилар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1) товарларни экспорт қилишни амалга ошираётган юридик шахслар — ушбу Кодекс 213-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни;
(228-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
11) товарлар экспортини воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли вакил орқали амалга ошираётган юридик шахслар — ушбу Кодекс 213-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни ёки уларнинг кўчирма нусхаларини;
(228-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан 11-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
2) чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиш учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилаётган юридик шахслар — белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг нусхаларини;
3) «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича ишлар бажараётган, хизматлар кўрсатаётган, шунингдек чет эл юкларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш (транзит ташиш) бўйича хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар:
ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун тузилган контрактнинг нусхасини;
бажарилган ишларга, кўрсатилган хизматларга чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси нусхасини;
ишларни (хизматларни) сотувчи ва сотиб олувчи томонидан имзоланган ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжат нусхасини;
4) аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар — ноль даражали ставка қўлланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини.
(228-модданинг учинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тўғрисидаги ёзма аризани кўриб чиқиш, қайтарилиши лозим бўлган ортиқча суммани аниқлаш ва маблағларни солиқ тўловчининг ҳисобварағига ушбу моддага мувофиқ ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
(228-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish