Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


ХХI БЎЛИМ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 2,39 Mb.
bet123/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

ХХI БЎЛИМ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
59-боб. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
376-модда. Умумий қоидалар
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар дейилганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
(376-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилган инвестиция ҳажмидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини, ягона солиқ тўловини, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинадилар.
377-модда. Имтиёзларнинг қўлланилиш тартиби
Ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳудудларда жойлаштирилганда;
чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
юридик шахсларнинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз бўлганда;
хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи юридик шахсни янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилганда.
(377-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда умумбелгиланган тартибда тўланади.

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish