Ўзбекистон Республикасининг Қонунига тақҚослаш жадвали



Download 190,67 Kb.
bet83/85
Sana16.06.2022
Hajmi190,67 Kb.
#676793
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
2. Кодекс Таккослама жадвал узб

Тўлдирилмоқда


Тўлдирилмоқда



462-модда. Айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари


(ўн иккинчи қисм) Бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, уларни самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса киритилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(ўн учинчи қисм) Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари бўлган юридик шахслар, инвестицион лойиҳанинг амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса беришга ваколатли бўлган органнинг хулосаси чиқарилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.


(ўн тўртинчи қисм) Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қурилишини (бундан жорий ва капитал таъмирлаш мустасно) бажарувчи юридик шахслар бундай қурилишга доир шартнома расмийлаштирилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади


(ўн бешинчи қисм) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб, улар импорт шартномаси тузилган ёки товарларни олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(ўн олтинчи қисм) Ушбу Кодекснинг 461-моддаси иккинчи қисми 2, 4, 5, 9 ва 11-бандларида кўрсатилган шахслар тегишли рухсатномалар (лицензиялар)ни олган ёки фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(ўн еттинчи қисм) Юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса, кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ ёки унинг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(ўн саккизинчи қисм) Оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга - оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(ўн тўққизинчи қисм) Бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган, бюджет ташкилотлари ташкил топган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(йигирманчи қисм) Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизмати кўрсатиш бўйича шартнома тузилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Шуни эътиборга олиш керакки, солиқ маслаҳтчилари ташкилотлари бевосита солиқ соҳасида хизматлар кўрсатувчи, ушбу соҳада тушуми ҳажмидан қатъи назар комлайнс назоратни таъминлаш мақсадида ҚҚС тўлашга ўтказиш таклиф этилмоқда. Ўхшаш тартиб ва аудиторлик ташкилотлари бўйича.
Қўшимчалар, нотижорат ташкилотларига солиқ солиш мақсадида уларни ҳисобга олиш тизимини яратиш ҳамда қўшилган қиймат солиғининг тўловчиларининг тўлақонли занжирини шакллантириш мақсадида киритилмоқда.
2021 йил 1 октябрь ҳолатига 46,5 мингта нотижорат ташкилотларида 1,8 трлн. сўмлик товар айланма амалга оширилган бўлиб, шундан, 1,7 трлн. сўми ёки 91,6 фоизи қўшилган қиймат ва фойда солиғи тўловчиларига 155,4 млрд.сўми ёки 8,3 фоизи эса айланма олинадиган солиқ тўловчиларига тўғри келади.


Download 190,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish