Бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадларида узоқ муддатли моддий активлар нафақат асосий восита, балки инвестиция кўчмас мулки ёки сотиш учун мўлжалланган актив ёки биологик актив сифатида таснифланиши мумкин. Солиқ солиш мақсадларида узоқ муддатли активларга нисбатан барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ягона мезон ўрнатиш мақсадида асосий восита ва номоддий активлар тушунчалари ва уларни ҳисобдан чиқариш тартиблари бўйича аниқ меъёрлар белгиланмоқда.
Унитар корхона томонидан оператив бошқарув мақсадларида олинган амортизацияланадиган активларга амортизация ҳисобланиши бўйича аниқ норма белиганмоқда.
Амалдаги бухгалтерия қонунчилигида мазкур норма аниқ белгиланмаган. Шу сабабли, солиқ солиш мақсадларида ушбу норманинг киритилиши муаммоли ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.
Ижара шартномаси асосида олинган активлар бўйича қилинган харажатлар ҳам амортизацияланадиган актив сифатида қаралиши белгиланмоқда.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган амортизацияланадиган активларга амортизацияси ҳисобланиши бўйича аниқлик киритилмоқда.
Солиқ солиш мақсадларида 12 ойдан ортиқ модернизация қилинадиган активлар модернизация қилиниш даврида фойдаланилмаслик шарти билан амортизация қилинмаслиги белгиланмоқда. Ушбу норма 5-сон БҲМСнинг 32 бандига мос келади.
Амалдаги учинчи қисм таклиф қилинаётган йигирма саккизинчи қисмга ўтказилади.
Амалдаги бешинчи қисм таклиф қилинаётган йигирманчи қисмга ўтказилади.
Устав капиталига улуш сифатида киритилган амортизацияланадиган активларнинг қиймати амалдаги қонунчилик хужжатлари бўйича таъсисчилар томонидан мустақил белгиланиши мумкинлигини инобатга олиб, солиқ солиш мақсадларида активлар ҳақиқий бозор қийматидан ортиқ бўлмаган қийматдан амортизация ҳисобланиши белгиланмоқда. Ушбу норма тадбиркорлик субъектлари томонида солиқ базасини сунъий равишда камайтириш холатларининг олдини олишга ҳизмат қилади.
Амортизацияланадиган активларнинг бошланғич қиймати қандай аниқланиши бўйича норма белгиланмоқда. Ушбу норма амалдаги бухгалтерия қонунчилиги билан мос келади.
Солиқ солиш мақсадларида амортизацияланадиган активларнинг қийматига уларни реконструкция қилиш жараёнида олиб бориладиган харажатлар (капитал қўйилмалар) бўйича аниқ нормалар белгиланмоқда.
Солиқ солиш мақсадларида амортизацияланадиган активларнинг қийматига уларни реконструкция қилиш жараёнида олиб бориладиган харажатлар (капитал қўйилмалар) бўйича аниқ нормалар белгиланмоқда.
Амалдаги саккизинчи қисм таклиф қилинаётган қирқинчи қисмга ўтказилмоқда.
Амалдаги бешинчи қисм йигирманчи қисмга кўчирилмоқда ва таҳрири ўзгармоқда
Амалдаги Солиқ кодексининг 308-моддаси олтинчи қисми 2-банди таклиф этилаётган таҳрирнинг йигирма иккинчи қисмига ўтказилмоқда.
Амалдаги Солиқ кодексининг 308-моддаси олтинчи қисми 4-банди таклиф этилаётган таҳрирнинг йигирма учинчи қисмига ўтказилмоқда.
Солиқ кодексининг 308-моддаси олтинчи қисми 3-банди таклиф этилаётган таҳрирнинг йигирма тўртинчи қисмига ўтказилмоқда.
Амортизацияланадиган активлар бўйича солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобидан ажратилиши ва 2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ солиш мақсадларида қайта баҳолаш ҳисобга олинмаслиги белгиланганидан келиб чиқиб, амортизацияланадиган активнинг қолдиқ қийматини ҳисоблаш механизми жорий этилмоқда..
Амортизацияланадиган активлар гуруҳланишининг янги таснифи белгиланилиши муносабати билан, ҳисобга қабул қилинган активлар, улар эксплуатацияга топширилган санадан бошлаб гуруҳларга бўлиниши белгиланмоқда.
Амортизация талабларини қисқариши қарийб 130 минг нафар асосий воисталарига инвестиция киритган фойда солиғи тўловчиларига қўшимча 10 трлн.сўмга солиқ базасини камайтириш (25 трлн.сўмдан 35 трлн.сўмга 1,4 баробар) ёки уларни ихтиёрида 1,5 трлн.сўм қолиш имконини беради.
Солиқ мақсадларида амортизация нормасининг оширилиши ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) таннархи ошишига олиб келмайди. Чунки таннархга олиб бориладиган амортизация ажратмаси бухгалтерия ҳисоби қонунчилиги асосида аниқланади.
5-сон БҲМСга мувофиқ амортизация активларнинг хар бир ташкилот томонидан мустақил тарзда аниқланадиган фойдали хизмат муддати асосида ҳисоблаб чиқилади.
Келгусида мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириради ҳамда ташқи ва ички инвестицияларни рағбатлантириш.
Амалдаги саккизинчи қисм таклиф қилинаётган қирқинчи қисмга ўтказилмоқда.
|