Ўзбекистон республикасининг қонуни


-модда. Ўзбекистон Республикасининг



Download 366,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/29
Sana25.02.2022
Hajmi366,07 Kb.
#264427
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
Qonunlar (Met, Stand, Sertif.)

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 
сертификатлаштириш органлари
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги 
(бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади) Ўзбекистон 
Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир. 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон 
Қонуни таҳриридаги қисм) 
"Ўзстандарт" агентлиги мазкур Қонунга мувофиқ: 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон 
Қонуни таҳриридаги хатбоши) 
сертификатлаштириш 
соҳасида 
давлат 
сиёсатини 
амалга 
оширади, 
сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида 
расмий ахборотлар эълон қилиб боради;
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини 
ишлаб чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда 
сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул 
қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида 
битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро 
муносабатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди ва 
уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади; 
(ЎзР 06.04.2006 
й. ЎРҚ-31-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) 
бир 
турдаги 
маҳсулотларни 
сертификатлаштириш 
органларини, 
синов 
лабораторияларини 
(марказларини), сертификатлаштириш 
соҳасидаги 
текширув 
органларини, шунингдек сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилади; 
(ЎзР 
31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) 
сертификатланган 
маҳсулотларнинг, 
сифатни 
бошқариш 
тизимларининг, 
аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов лабораторияларининг 
(марказларининг), сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг Давлат реестрини юритади; 
(ЎзР 
06.04.2006 й. ЎРҚ-31-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг) 


бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган 
органлар ва синов лабораториялари (марказлари) сертификатлаштириш қоидаларига риоя 
этиши устидан ва сертификатланган маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва 
назоратини амалга оширади;
қонун ҳужжатларининг нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатлари 
ва мувофиқлик белгиларини бекор қилади ҳамда амал қилишини тўхтатиб қўяди, 
сертификатлаштириш 
органларининг 
аккредитация 
қилинганлик 
тўғрисидаги 
гувоҳномаларини бекор қилади, синов лабораторияларининг (марказларининг) 
фаолиятини тугатади.
"Ўзстандарт" агентлигининг сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини 
молиявий таъминлаш манбаи - давлат бюджети маблағи, шунингдек "Ўзстандарт" 
агентлиги кўрсатаётган хизмат учун олинадиган ҳақдан иборат. 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-
сон Қонуни таҳриридаги қисм) 
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган 
органлар:
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва 
уларнинг амал қилишини таъминлайдилар;
сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар;
миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл 
мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар;
сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар.
Синов лабораторияларини (марказларини) ва сертификатлаштириш органларини 
аккредитация қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни аризачи қоплайди.
Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган 
синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян 
синов турини амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун 
баённомалар берадилар.
"Ўзстандарт" агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини бир турдаги маҳсулотларни 
сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга 
ҳақлидир. 
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) 

Download 366,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish