Ўзбекистон республикасининг олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт факултети



Download 337,85 Kb.
bet8/9
Sana25.03.2022
Hajmi337,85 Kb.
#508617
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Biznes rejalash referat

Таснифлаш белгилари

Мақсадлар гуруҳлари

1

Мазмуни (предмети)

Иқтисодий
Ташкилий
Сиёсий
Ишлаб чиқариш

Ижтимоий
Технологик
Илмий
Эстетик
Психологик

2

Ўлчами

Максимум
Кўп эмас

Минимум
Кам эмас

3

Режалаштириш миқёслари

Узоқ муддатли (стратегик)
Ўрта муддатли (тактик)

Қисқа муддатли (тезкор)

4

Ҳаракатлар соҳаси

Глобал
Регионал
Олий
Оралиқ



Миллий
Локал (маҳаллий)
Йўлдош(қўшимча)
Қуйи

5

Иерархия даражаси

Корхона

Тузилмавий бўлинма

6

Ўзаро муносабатлар

Комплементар
Индеферент

Рақобатли

7

Ўлчамлилик

Миқдорий

Сифат жихатдан (ўлчовсиз)

8

Йўналтирилганлилик

Тижорат

Нотижорат (ижтимоий)

9

Мухит

Ички

Ташқи

10

Субъект

Индивидуал (шахсга йўналтирилган)

Гуруҳга (коллективга) йўналтирилган

Мақсадлар аниқ тушунарли бир маънода тушуниладиган бўлиши ва корхонанинг келажакдаги холатини акс эттирувчи атамалар орқали таърифланиши керак. Шунинг учун мақсадларни ишлаб чиқаришда унинг мазмуни ва шаклига қўйиладиган талабларни эътиборга олиш лозим (3.2-расм).




Ҳисобга олган холда белгиланади

-иш хажмини;
-ишлар муддатини;
-мавжуд ва кутилаётган имкониятларни;
-кутилаётган натижаларни;
-ходимлар бўйича тақсимланишни;
-мослашувчанлик ва тўғрилашлар киритиш имкониятларини;
-бошқарувнинг барча даражаларида таққослаш, солиштириш, имкониятларини;
-ишловчилар малакасининг ошишини;





Б
Корхона мақсадлари
ўлиши керак


-ҳақиқатга яқин (реал) ва амалга ошириш имконияти;
-
Мазмуни ва акс эттириш шакли
қонунларга зид келмаслиги;
-бажарувчиларга тушунарли;
-ўлчов имконияти;
-
Хохиш ирода ва келишув
тузилмавий бўлинмалар ва функционал хизматлар бўйича тақсимланган;
-барча ишловчилар ва цехлар кучларини бирлаштириш;


3.2.-расм. Мақсадларнинг мазмуни ва шаклига қўйиладиган талаблар
Корхонанинг мақсадлари фаолият турининг хусусиятларига кўра бизнес-режада тахминан қуйидагича белгиланиши мумкин9:

  • жамият талабларига мос келувчи товар ва хизматларни етказиб бериш;

  • тармоқда бозорда етакчи мавқеларга эришиш;

  • бизнесни ривожлантириш учун зарурий маблағларни жамғариш;

  • бозордаги улушни ______% га ошириш;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш;

  • мижозларга хизмат кўрсатишнинг меъёрий муддатларини ______ кунига (соатга) қисқартириш;

  • янги сотиш бозорларига______йилгача чиқиш;

  • маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларни____%га камайтириш;

  • янги маҳсулот ва хизматлари турларини ўзлаштириш;

Маълумки мақсадлар доимо маълум бир чекланишлар асосида амалга оширилади. Улар корхона ичидаги ва ташқаридан қўйиладиган чекланишлар (чегараланишлар) бўлиши мумкин. Ташқи чекланишлар қаторига қонун меъёрлари, инфляция, рақобатчилар, иқтисодий устуворликни ўзгариши, аҳоли даромадларини ўзгариши, қарздорларнинг молиявий ҳолати ва бошқалар киритилиши мумкин. Ички чекланишларга эса фирма тамойиллари, харажатлар даражаси, ишлаб чиқариш қувватлари, маркетинг ва бошқарувнинг ҳолати, турли даражадаги номувофиқликлар ва бошқалар киради. Шунинг учун корхона миссияси, мақсади ва вазифаларини ишлаб чиқиш жараёнида унинг фаолиятига таъсир қилувчи кўп сонли омилларни баҳолаш зарурияти туғилади.
Бизнес-режани ишлаб чиқишнинг учинчи босқичида бизнес-режанинг тузилмаси белгилаб олинади (3.2 - бўлимга қаранг).
Тўртинчи босқичда бизнес-режанинг ҳар бир бўлимини ишлаб чиқиш учун зарурий ахборотларни тўплаш амалга оширилади. Бу режалаштиришнинг энг муҳим сермеҳнат қисми ҳисобланади. Ахборотлар манбаи сифатида тармоқнинг махсус ахборотномаларидан, лойиҳа ташкилотлари меъёрларидан, таҳлил билан шуғулланувчи махсус фирма хизматларидан, статистика идоралари материалларидан, махсус тадқиқотлар ва кузатишлардан, юқори малакали иқтисодчилардан, маслаҳатчилардан ҳамда корхонанинг ички муҳити ва ўз ишини яхши биладиган корхона ходимларидан фойдаланиш мумкин.
Режалаштиришнинг бешинчи босқичи - бевосита бизнес-режа бўлимларини ишлаб чиқиш ва уни ягона хужжат сифатида расмийлаштириш.


Хулоса
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан аввалги техник, саноат, молиявий режалар ўрнига бизнес-режалар вужудга келган бўлиб, корхона фаолиятининг жорий ва истиқболдаги стратегиялари белгилаб берилувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Бизнес-режа учта асосий функцияни бажаришга имкон беради: биринчидан, бизнес концепцисини ишлаб чиқиш, иккинчидан, бизнес-режани амалга ошириш учун зарур бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлаш ва учинчидан, корхонанинг жорий фаолиятини бошқариш воситаси ҳисобланади.
Бизнес-режа бир нечта бўлим ва кўрсаткичлардан иборат бўлиб, уларнинг сони корхонанинг ҳажми, ўзига хосликлари ва бошқа хусусиятларига боғлиқ бўлади. Илмий адабиётларда 8 - 12 бўлимдан иборат бўлган бизнес-режалар тавсия қилинади.
Бизнес-режа амалиётда асосан икки босқичда тайёрланиб,бу босқичларнинг ҳар бирида мос келувчи вазифалар бажарилади. Бизнес-режанинг ҳаётийлиги кўп жиҳатдан уни тайёрловчилар, биринчи навбатда иқтисодчиларнинг малакаси ва тажрибасига боғлиқ бўлади.
Бундан олдинги материаллар шундан далолат берадики, бизнес-режа бу оддий бир ҳужжат эмас. У корхонанинг конституцион асосини ташкил этиб, унинг ишлаб чиқариш фаолиятини, келгусидаги ривожланиш стратегиясини белгилаб беради. Корхона стратегияси эса, маълумки, турли хил бўлади: кимдир маҳсулдор, яъни ишлаб чиқариш стратегиясини афзал кўрса, бошқаларга молиявий стратегия кўпроқ тўғри келади. Бозорга янги маҳсулдор ғоя билан киришга ҳаракат қилаётган янги корхона ва фирмалар одатда молиявий стратегияга катта эътибор қаратадилар. Бозорда маълум маънода барқарор ўринга эга бўлган бошқа корхоналар эса асосий эътиборни ишлаб чиқариш стратегиясига қаратадилар.


Download 337,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish