Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Васийлик ва ҳомийлик белгиланадиган шахслар



Download 387 Kb.
bet49/65
Sana24.02.2022
Hajmi387 Kb.
#220513
TuriКодекс
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65
Bog'liq
Оила

176-модда. Васийлик ва ҳомийлик белгиланадиган шахслар
Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган болаларга ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан белгиланади.
Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларга, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан белгиланади.
Соғлиғининг ёмонлиги сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли шахсларга нисбатан ҳомийлик шу шахсларнинг илтимосига биноан белгиланиши мумкин.
177-модда. Ота-онаси бўлган вояга етмаган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш
Боланинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлиб, васийлик ва ҳомийлик органлари унинг ота-она тарбиясида қолиши бола манфаатларига жавоб бермаслигини, шунингдек боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф борлигини аниқласа, унга васий ёки ҳомий тайинланади.
Ота-она васийлик ва ҳомийлик органларининг васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
178-модда. Ота-она вақтинча бўлмаганда болаларга васийлик ёки ҳомийлик белгилаш
Ота-она олти ойдан ортиқ ҳозир бўлмаган тақдирда, агар болаларнинг манфаатлари учун зарур бўлса, уларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгиланади. Ота-она вақтинча бўлмаганида, агар улар боласини қариндошлари ёки бошқа яқин кишилари қарамоғига тарбиялаш ва назорат қилиш учун қолдирган бўлсалар, болаларга васийлик ва ҳомийлик белгиланиши шарт эмас.
179-модда. Васий ва ҳомий тайинлаш тартиби
Васийлик ва ҳомийлик мажбуриятларини бевосита амалга ошириш учун васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомий тайинлайди.
Васий ёки ҳомий этиб вояга етган ҳар икки жинсдаги фуқаролар уларнинг розилиги билангина тайинланиши мумкин.
Васийлик ёки ҳомийлик тайинлаш лозимлиги васийлик ва ҳомийлик органларига маълум бўлган вақтдан бошлаб бир ойдан кечиктирмай васий ёки ҳомий тайинланиши лозим.
Васий ёки ҳомийни тайинлаш вақтида унинг шахсий фазилатлари, тегишли мажбуриятларни бажаришга қобилияти, мазкур шахс билан васийлик ёки ҳомийликка муҳтож шахс ўртасидаги муносабатлар, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олинувчининг ўз хоҳиши эътиборга олиниши лозим.

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish