22-модда. Ходимнинг мажбуриятлари
Ходим:
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий
ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши;
меҳнат шартномаси билан ўз зиммасига юклатилган меҳнат
мажбуриятларини виждонан бажариши;
ички меҳнат тартибига риоя этиши;
меҳнат интизомига риоя этиши;
белгиланган меҳнат нормаларини бажариши;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, технология интизомига,
меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя
этиши;
иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш
берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут
сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда
бўлиши;
иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини ушбу Кодексда
белгиланган тартибда ва доирада қоплаши;
14
инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, иш берувчининг мол-мулки (шу
жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида бўлган мол-мулкига, агар иш
берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) бут
сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида иш
берувчига ёки бевосита раҳбарга дарҳол хабар қилиши;
бошқа ходимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришига
тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.
Ходимнинг зиммасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат
тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ
бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
23-модда. Иш берувчининг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати
ва муомала лаёқати
Иш берувчи ташкилотларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати
ва муомала лаёқати улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати
уларнинг фаолиятини тартибга солувчи низомлар тасдиқланган пайтдан
эътиборан вужудга келади.
Якка тартибдаги тадбиркор бўлган иш берувчининг меҳнатга оид
ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати у якка тартибдаги тадбиркор сифатида
рўйхатга олинган пайтдан эътиборан юзага келади.
Уй хўжалигидаги ишларни бажариш учун ва тадбиркорлик фаолияти
билан боғлиқ бўлмаган бошқа шахсий мақсадларда ёлланма меҳнатдан
фойдаланаётган жисмоний шахс бўлган иш берувчининг меҳнатга оид
ҳуқуқ лаёқати ҳамда муомала лаёқати у фуқаролик муомала лаёқатига тўлиқ
ҳажмда эга бўлган пайтдан эътиборан, кўрсатилган ёшга тўлмаган шахснинг
меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати эса у Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган ҳолларда ўн саккиз
ёшга киргунига қадар фуқаролик муомала лаёқатига тўлиқ ҳажмда эга
бўлган кундан эътиборан юзага келади.
Қонунга,
меҳнат
ҳақидаги
бошқа
ҳуқуқий
ҳужжатларга,
ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга мувофиқ иш
берувчининг меҳнатга оид муносабатлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
ташкилотнинг мулкдори;
ташкилотнинг бошқарув органлари ёки улар ваколат берган бошқа
шахслар;
иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан амалга оширилади.
Қонунларда мол-мулк эгасининг, юридик шахс мажбуриятлари
бўйича
муассиснинг
(иштирокчининг)
субсидиар
жавобгарлиги
белгиланган ҳолларда юридик шахс бўлган иш берувчининг меҳнатга оид
муносабатларидан келиб чиқадиган мажбуриятлари учун мол-мулк эгаси,
юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) субсидиар жавобгар бўлади.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |