Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

49-модда. Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари 
бўйича комиссия 
Бошланғич даражада ходимлар ва иш берувчининг тенг сонли 
вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама 
комиссия тузилади.
Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан 
таркиби иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувига кўра 
белгиланади. Иш берувчи вакилларининг шахсий таркиби иш берувчининг 
буйруғи билан, касаба уюшмаси қўмитаси вакилларининг шахсий таркиби 
эса касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан тасдиқланади. 
50-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий 
комиссиялар 
Ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд уч томонлама ҳудудий 
комиссиялар тузилиши мумкин. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ҳудудий 
комиссия таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий 
бирлашмалари вакиллари киради. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама ҳудудий 
комиссия ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари таклифи 
асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама 
ҳудудий комиссия таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий 
бирлашмалари вакиллари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият 
органлари вакиллари киради. 
Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан 
таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар 
вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли ҳудудий 
бирлашмаси томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш 


29 
берувчиларнинг ҳудудий бирлашмаси томонидан, маҳаллий ижро этувчи 
ҳокимият органи вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган раҳбари 
томонидан белгиланади. 
51-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ 
комиссиялари 
Тармоқ даражасида ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли 
вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд 
уч томонлама комиссиялар тузилиши мумкин. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама тармоқ 
комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ 
бирлашмалари вакиллари киради. 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ 
комиссияси ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари 
таклифи асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч 
томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг 
тармоқ бирлашмалари вакиллари, шунингдек тегишли тармоқдаги давлат 
бошқаруви органлари вакиллари киради. Тегишли тармоқдаги давлат 
бошқаруви органлари иш берувчилар сифатида иш юритган ҳолларда 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 
ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссиясида 
иштирок этади. 
Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан 
таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар 
вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли тармоқ бирлашмаси 
томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш 
берувчиларнинг тармоқдаги бирлашмаси, тегишли тармоқ давлат 
бошқаруви органлари вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган 
раҳбари томонидан белгиланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish