Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

321-модда. Иш берувчининг ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига 
етказилган зиённинг ўрнини қоплаш мажбурияти 
Иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб 
касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини 
қоплаши шарт.
Иш берувчи ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнат 
вазифаларини бажаришда, шунингдек иш берувчи томонидан берилган 
транспортда иш жойига бориш ёки ишдан қайтиш вақтида меҳнатда майиб 
бўлиши туфайли ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён учун 
моддий жавобгар бўлади. 
Иш берувчи, агар зиён унинг айби билан етказилмаганлигини 
исботлаб беролмаса, меҳнатда майиб бўлиш ва (ёки) касб касаллиги 
туфайли ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт. 
Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаидан 
ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи, 
агар зиён уни бартараф этиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки 
жабрланувчи қасддан қилганлиги оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб 
беролмаса, қоплаши шарт. 
322-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён
етказилганлиги 
муносабати билан иш берувчи томонидан 
амалга ошириладиган тўловлар 
Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи 
томонидан қоплаш қуйидагиларни ўз ичига олади: 
ходимга бир марталик нафақа тўлаш; 


177 
ходимга йўқотилган иш ҳақи учун етказилган зиённинг ўрнини 
қоплаш тарзида амалга ошириладиган
 
ҳар
 
ойлик тўловлар; 
ходимнинг қўшимча харажатларини компенсация қилиш. 
323-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён
етказилганлиги 
муносабати билан бир йўла бериладиган
нафақа миқдори 
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш 
берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа 
шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси 
қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг 
соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан бир йўла тўланадиган 
нафақа миқдори жабрланган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асосида 
ҳисобланган йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish