Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ



Download 499,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/98
Sana24.02.2022
Hajmi499,92 Kb.
#236971
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   98
Bog'liq
Mehnat Kodeksi

VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик,
малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар
келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар
билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб
ҳисобланадилар.


Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар
(танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин.
(72-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги
ЎРҚ-355-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни 
Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар
белгиланади:
иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
ходимнинг меҳнат вазифаси — мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган
лавозим;
ишнинг бошланиш куни;
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа
норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси
пасайтирилиши мумкин эмас.
74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли
Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга
олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва
ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.
Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.
Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган
мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб
қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини
таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан тасдиқланади.

Download 499,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish