1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
282-модда. Давлат ижтимоий суғуртасининг барча ходимларга татбиқ этилиши
Барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилинишлари лозим.
283-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш
Давлат ижтимоий суғуртаси учун иш берувчилар, шунингдек суғурта қилинган
ходимларнинг ўзлари бадал тўлайдилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари
Пенсия
жамғармаси
тўғрисида»ги
низом
,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг
айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни
ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги
низом.
Иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўламаганликлари суғурта
қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш
ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
284-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан бериладиган таъминот турлари
Суғурта қилинган ходимлар, тегишли ҳолларда эса, уларнинг оилалари ҳам давлат
ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан:
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, аёллар эса, бундан ташқари,
ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
285
ва
286-моддалари
.
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
287-моддаси
.
давлат томонидан бериладиган ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик
пенсиялари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
289 — 294-моддалари
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар билан таъминланадилар.
(284-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)
Давлат ижтимоий суғуртаси маблағларидан санаторий-курортларда даволаниш, дам
олиш, суғурта қилинган ходимларнинг шифобахш (парҳез) таомлари учун ҳақ тўлаш,
болаларнинг соғломлаштириш лагерларини таъминлаб туриш, давлат ижтимоий
суғуртасига доир бошқа тадбирлар учун ҳам белгиланган тартибда фойдаланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида»ги низомнинг
14 — 19-бандлари
, «Давлат ижтимоий суғуртаси
бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги
низом
(рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.).
Do'stlaringiz bilan baham: