Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

89
1
-модда. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий 
моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш 
Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли 
рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда 
зарарсизлантириш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(89
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон 
Қонунига 
мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
90-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот 
дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан 
фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.
Ушбу модданинг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни 
маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга 
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш 
бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни 
маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир 
этиш, —
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга 
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 
йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу 
ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов 
қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган 
муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш, —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга 
ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача 
муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади. 
(90-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 майдаги ЎРҚ-543-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 



Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish