Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

61
1
-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат 
ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисига 
мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин 
бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини 
кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий 
қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз 
ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни 
уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки 
бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши 
ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —
энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчиси 
деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини 
амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади. 
(61
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 
192
10
-моддаси

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
61
2
-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил 
этса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган 
миқдорни ташкил этса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 
ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


Оз миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп 
бўлмаган миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган 
доирадаги миқдор тушунилади.
Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг 
мол-мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш фақат мазкур корхоналар, 
муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг 
аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади. 
(61
2
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-
сон) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 
173-моддаси


Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish