Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш
учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа
боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, —
(66-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон
Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
67-модда. Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик
ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик
Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз
ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
68-модда. Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга
чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш
Тасдиқланган ер тузилиши лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб
четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни
жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер
кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни
бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(68-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартдаги
ЎРҚ-526-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й.,
03/19/526/2701-сон — 2019 йил 6 июндан кучга киради)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир
йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(68-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартдаги
ЎРҚ-526-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й.,
03/19/526/2701-сон — 2019 йил 6 июндан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси
15
,
51
,
80-моддалари
, Ўзбекистон
Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги
Қонуни
, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг
41-моддаси
, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик
экспертиза тўғрисида»ги Қонунининг
20, 21-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ер кадастрини
юритиш тартиби тўғрисида»ги
низом
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: