249
1
-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
органлари
Ушбу Кодекснинг
204
1
-моддасида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган
тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг
мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг
282-моддасида
белгиланган тартибда судга юборилади.
(249
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-230-сонли
Қонунига
асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 50-51-сон, 529-модда)
250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекснинг
113
,
114-моддаларида
,
шунингдек
53
,
121
,
122
,
123
,
124-моддаларида
, 142-моддасининг
биринчи
ва
учинчи
қисмларида
,
144
,
145-моддаларида
, 146-моддасининг
биринчи
ва
иккинчи
қисмларида (темир
йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-
405-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Метрополитен органларига ушбу Кодекснинг
115-моддасида
назарда тутилган
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга
ҳақлидирлар:
станция бошлиғи ва унинг ўринбосари, вокзал бошлиғи ва унинг ўринбосари,
локомотив (вагон) депосининг бошлиғи, йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар
поездининг механик-бригадири);
йўловчилар поездининг назоратчи-тафтишчиси, йўловчилар поездининг тафтишчи-
йўриқчиси, даромадларни назорат қилиш бўйича тафтишчи, йўл устаси, йўл дистанцияси
бошлиғи, сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи;
ҳарбийлаштирилган соқчилик бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш
бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва
йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг бўлинмаси
(қоровул) бошлиғи;
бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари),
Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-
эпидемиология станциясининг бош санитария врачи.
Йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири), йўл
устаси, бўлинма (қоровул), команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган
соқчиликнинг бўлинмаси (қоровул) бошлиғи, бош санитария врачи (тиббий-санитария
хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош
санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи соладиган
жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |