239
1
-модда. Жамоат фондининг харажатларни белгиланган энг юқори
миқдордан ошириб юбориши ва йиллик ҳисоботни эълон қилмаслиги
Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини,
шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш
ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация
қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошириб юбориши —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга харажатларнинг энг юқори суммасидан ошиб кетган
миқдордаги пул маблағларини мусодара қилган ҳолда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан
эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(239
1
-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25
апрелдаги ЎРҚ-405-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни
25-
моддаси
.
Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни
эълон қилмаслиги —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(239
1
-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25
апрелдаги ЎРҚ-405-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг
мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний
ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек
диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда
гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдорда жарима
солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(240-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28
декабрдаги ЎРҚ-18-сонли
Қонуни
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 216
2
-моддасининг
биринчи қисми
,
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни 3-
моддасининг
учинчи қисми
.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-
ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга
ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(240-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 28
декабрдаги ЎРҚ-18-сонли
Қонуни
таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
тўплами, 2005 й., 52-сон, 384-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 216
2
-моддасининг
иккинчи қисми
,
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни 5-
моддасининг
учинчи қисми
.
(240-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон
Қонуни
таҳририда —
Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |