213-модда. Метрология қоидаларини бузиш
Метрология қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача,
мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг
19-моддаси
,
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 31 июлдаги К-2, 102-сон қарори билан
тасдиқланган «Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган
ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг
рўйхати
».
Олдинги
таҳрирга қаранг.
214-модда. Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш
(214-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-
сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва
аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни,
хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши;
(214-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20
июлдаги ЎРҚ-485-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(214-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7
октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг:
Ўзбекистон
Республикасининг
«Махсулотлар
ва
хизматларни
сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг
23-моддаси
, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6
июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби
тўғрисида
низом
», «Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан
жиҳозланган «м2», «м3» ва «n2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «евро-2»
экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш
тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
қарор
(2007 йил 7 апрелда
1670-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирининг 2014 йил 11 июндаги 148-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Наслли маҳсулотни
(материални) сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низом
», Ўзбекистон
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил
11 декабрдаги 697-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим
сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби
тўғрисидаги
низом
», Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш
агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Менежмент
тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
низом
», Вазирлар Маҳкамасининг 2017
йил 5 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган «Туроператор ва меҳмонхона хизматларини
сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
низом
».
Do'stlaringiz bilan baham: |