Ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўҒрисида


-модда. Конституциявий суд раисининг ваколатлари



Download 46,71 Kb.
bet6/28
Sana24.11.2022
Hajmi46,71 Kb.
#872041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Конституциявий Суд тўғрисидаги қонун Word

19-модда. Конституциявий суд раисининг ваколатлари
Конституциявий суд раиси:
Конституциявий судга раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини ташкил этади;
Конституциявий суд томонидан кўриб чиқишга қабул қилинган масалаларнинг тайёрланишига раҳбарлик қилади;
Конституциявий суднинг мажлисларини (бундан буён матнда суд мажлиси деб юритилади) чақиради ва уларда раислик қилади;
Конституциявий суд судьялари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этилишини таъминлайди;
суд мажлисларининг қарорларини ва баённомаларини имзолайди;
Конституциявий суд девонининг ишини ташкил этади, унинг ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
Конституциявий судни сақлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун бюджет маблағларини тақсимлайди.
Конституциявий суд раиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Конституциявий суд раиси Қонунчилик палатаси ва Сенат, уларнинг органлари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида иштирок этиши мумкин.
Конституциявий суд раиси ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Конституциявий суднинг раиси йўқлигида унинг ваколатларини раис ўринбосари амалга оширади.
4-боб. Конституциявий суд ишларини юритишнинг асосий принциплари ва уларнинг мазмуни
20-модда. Конституциявий суд ишларини юритишнинг асосий принциплари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устунлиги, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги конституциявий суд ишларини юритишнинг асосий принципларидир.
21-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устунлиги
Конституциявий суд ишларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устунлиги принципи, қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳужжатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигига оид конституциявий принципнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бошқа нормаларининг рўёбга чиқарилиши асосида амалга оширилади.
Конституциявий суд фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига амал қилган ҳолда ишларни ҳал этади ва хулосалар беради.

Download 46,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish