113-модда.
Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси, 1481-моддасининг иккинчи қисми, 1661-моддасининг иккинчи қисми, 243-моддасининг олтинчи қисми, 247-моддасининг тўртинчи қисми, 257-моддасининг иккинчи қисми ва 560-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 12-моддаси, 208-моддасининг иккинчи қисми, 234-моддаси, 302-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 13-моддаси, 193-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 274-моддаси.
114-модда.
Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 325-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 16-моддаси.
115-модда.
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 20-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 11-моддаси.
116-модда.
Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрири) 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 45-моддаси, 46-моддасининг биринчи қисми, 49 — 51-моддалари.
Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |