Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси



Download 1,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/31
Sana23.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#142089
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
uz165uz



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ 
МУҚАДДИМА 
Ўзбекистон халқи: 
инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали 
равишда эълон қилиб, 
ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, 
ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб
демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, 
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган 
ҳолда, 
республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, 
инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, 
фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, 
ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур 
Конституциясини қабул қилади. 
БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР
I боб. Давлат суверенитети 
1-модда.
Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон 
Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади. 
2-модда.
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат 
органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. 
3-модда. 
Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий 
тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва 
ташқи сиёсатини амалга оширади. 
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. 
4-модда. 
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. 
 LexUZ шарҳи 
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги 
Қонунига 
қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва 
элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди
уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. 
5-модда. 
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — 
байроғи, герби ва мадҳиясига эга. 


 LexUZ шарҳи 
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»

«Ўзбекистон Республикаси 
Давлат герби тўғрисида»
ва 
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги 
қонунларга қаранг. 

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish