Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар


-модда. Суд ажримининг қонуний кучга кириши ва уни ижро этиш



Download 0,63 Mb.
bet251/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

530-модда. Суд ажримининг қонуний кучга кириши ва уни ижро этиш
Биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилганидан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади.
Суднинг апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин бўлмаган ажрими шу ажрим чиқарилиши биланоқ дарҳол кучга киради ва ижро этилади.
Жиноят ишини тугатиш ҳақидаги суд ажримининг айбланувчини ёки судланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилишга оид қисми дарҳол ижро этилиши лозим.
Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг ажрими эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Апелляция ва кассация инстанцияси судининг ажрими ушбу Кодекс 49731-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга кўра ижро эттирилади.
(530-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
531-модда. Ҳукмни, ажримни ижро эттириш тартиби
(531-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукм, ажримни ижро эттириш уларни қабул қилган суд зиммасига юклатилади.
(531-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш судья ёки суд раиси томонидан ҳукмни ижро этиш мажбурияти юклатилган органга ҳукмнинг нусхаси билан биргаликда юборилади. Ишни апелляция, кассация тартибида кўриш чоғида ҳукм ўзгартирилган тақдирда, ҳукмнинг кўчирма нусхасига апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг кўчирма нусхаси илова қилинади.
(531-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Ҳукмни ижро этувчи органлар унинг ижро этилганлиги ҳақида ҳукмни чиқарган судга дарҳол хабар беради. Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум жазони қаерда ўтаётгани ҳақида ҳукмни чиқарган судга хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд қарорини ўз вақтида ёки тўла бажармаслик қонунчиликка биноан жавобгарликка сабаб бўлади.
(531-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхаси зарур ҳолларда маҳкумнинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига юборилади.
Қонуний кучга кирган ҳукм ҳақида зарур ҳолларда матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка маълум қилинади.
Суд маҳкумни ҳарбий унвонидан ёки махсус унвонидан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, суд ҳукмнинг нусхасини ижро этиш учун ана шу унвонни берган органга юборади. Суд давлат мукофотлари билан тақдирланган ёки олий ҳарбий ёхуд махсус унвонга эга бўлган шахсга нисбатан айблов ҳукмини чиқаришда уни ана шу мукофотлар ёки унвонлардан маҳрум этиш тўғрисида тегишли органга тақдимнома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд қарорининг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари суд қарорининг нусхаси билан бирга биринчи инстанция суди томонидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига электрон ҳужжат тарзида юборилади.
(531-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Қамоқда сақланаётган маҳкумни озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукм қонуний кучга киргани ва ижро эттирилиши ҳақида суд маҳкумнинг оиласини хабардор қилиши шарт.
Қамоқда сақланаётган маҳкум билан учрашувларга ҳукмни ижро эттиришдан аввал ушбу Кодекснинг 477-моддаси асосида рухсат этилади.
Суд томонидан маҳкумнинг вояга етмаган фарзандларини муассасаларнинг, қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг ҳомийлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, суд бу ҳақда болалар турган жойдаги васийлик органига, шунингдек маҳкумга хабар беради.
Маҳкумнинг қаровсиз қолган мол-мулки ва турар жойини қўриқлаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида суд мол-мулк ва турар жой жойлашган ердаги ҳокимликка ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилади, бу ҳақда маҳкумни хабардор этади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish