Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар


-модда. Тарафларнинг айбловнинг моҳияти юзасидан таклифлари



Download 0,63 Mb.
bet212/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

450-модда. Тарафларнинг айбловнинг моҳияти юзасидан таклифлари
Музокара тамом бўлганидан кейин тарафлар ушбу Кодекс 457-моддасининг биринчи қисмидаги 1 — 6-бандларда назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этадиган мазмунини судга ёзма равишда тақдим этишлари мумкин. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийдир.
451-модда. Судланувчининг охирги сўзи
Тарафларнинг музокараси тамом бўлганидан кейин раислик қилувчи судланувчига охирги сўз беради. Судланувчининг охирги сўзи вақтида унга ҳеч қандай савол беришга йўл қўйилмайди.
Суд судланувчининг охирги сўзини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмас, лекин раислик қилувчи судланувчининг сўзини, у ишга мутлақо алоқаси йўқ ҳолатларни баён қила бошлаган ҳолларда, тўхтатишга ҳақлидир.
452-модда. Суд терговини янгидан бошлаш
Башарти тарафлар музокарадаги нутқларида ёки судланувчи охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатлар тўғрисида гапирсалар ёки муқаддам текширилмаган, лекин ишга алоқадор далилларни келтирсалар, суд тарафларнинг илтимосларига кўра ёки ўз ташаббуси билан суд терговини янгидан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Янгидан бошланган суд тергови тамом бўлганидан кейин суд тарафларнинг музокарасини янгитдан очади ва судланувчига охирги сўз беради.
453-модда. Суднинг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши
Судланувчининг охирги сўзини эшитиб бўлганидан сўнг суд ҳукм чиқариш ёки ажрим чиқариш учун дарҳол алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради. Бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эълон қилади.
54-боб. ҲУКМ
454-модда. Ҳукм чиқариш
Суд ҳукмни Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради.
455-модда. Ҳукмнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши
Ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт.
Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилади.
Ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилади.
Ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилади.
Суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослайди.
Суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозим.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish