Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар


-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар



Download 0,63 Mb.
bet32/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

77-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси ва жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг бошқа вакиллари ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ишда иштирок этишга ҳақли эмаслар ва рад қилинишлари лозим.
78-модда. Экспертнинг, мутахассиснинг, таржимоннинг, холиснинг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Эксперт, мутахассис, таржимон, холис ушбу Кодекснинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек ишда иштирок этаётган шахслардан бирортасига хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлса, жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва рад қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундан ташқари, башарти эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, холислар эса, ички ишлар органи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, адлия ёки суд ходими бўлсалар, рад қилинишлари лозим.
(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Материаллари ишнинг қўзғатилишига асос бўлган тафтиш ёки ўзга идоравий текширув ўтказган шахс ушбу ишда эксперт ёки мутахассис сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
Ишда мутахассис сифатида иштирок этган шахс келгусида ушбу иш бўйича эксперт қилиб тайинланиши мумкин.
79-модда. Ҳимоячининг, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар вакилининг ишда иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар
Ҳимоячи, шунингдек жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг ёки фуқаровий жавобгарнинг вакили қуйидаги ҳолларда жиноят ишини юритишда иштирок этишга ҳақли эмас, башарти у:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) илгари шу иш бўйича судья, халқ маслаҳатчиси, прокурор, терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон ёки холис сифатида иштирок этган бўлса;
(79-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
2) ушбу ишнинг терговида ёки судда кўрилишида иштирок этган ёхуд иштирок этаётган судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ёки суд мажлисининг котиби билан қариндошлик муносабатида бўлса ёхуд юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида у билан битим тузган процесс иштирокчисининг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахс билан қариндошлик муносабатида бўлса;
3) судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи лавозимида бўлса, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: башарти у муомалага лаёқатсиз шахсларнинг вакили бўлса ёки ўзи ишлайдиган ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб қилинган муассасанинг вакили сифатида қатнашса;
4) ўз ҳимоясидаги гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзи вакиллик қилаётган жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларига манфаати қарама-қарши бўлган шахсга юридик ёрдам кўрсатаётган ёки муқаддам шундай ёрдам кўрсатган бўлса.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish