Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш



Download 289,77 Kb.
bet185/202
Sana23.05.2022
Hajmi289,77 Kb.
#608225
TuriКодекс
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   202
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

285-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, яъни мунтазам хўрлаш, азоб бериш, соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган баданга енгил шикаст етказиш ёки ўртача оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(285-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) баданга оғир шикаст етказилишга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамларнинг ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(285-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
286-модда. Мародёрлик
Мародёрлик, яъни ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг буюмларини жанговар вазиятда эгаллаш —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ХХII боб. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар
287-модда. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек, ҳарбий қисмдан қисқа муддатга рухсат берилганда, бошқа хизматга тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, отпускадан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз бир кеча-кундуздан ортиқ, лекин ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойида ҳозир бўлмаслиги, шундай қилмишлар учун интизомий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
(287-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(287-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси, офицерлар таркибидан бўлган шахс ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек узрли сабабларсиз белгиланган муддатдан ўн кеча-кундуздан ортиқ, лекин бир ойдан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойига етиб келмаслиги —
(287-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, хизматга белгиланган муддатдан узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ вақт ичида етиб келмаслик ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган бўлса, —
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, муддатидан қатъи назар, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 289,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish