Збекистон республикасининг жиноят кодекси


ЕТТИНЧИ БЎЛИМ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР



Download 289,77 Kb.
bet183/202
Sana23.05.2022
Hajmi289,77 Kb.
#608225
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   202
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар
279-модда. Бўйсунмаслик
Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
280-модда. Буйруқни бажармаслик
Буйруқни эҳтиётсизлик орқасида бажармаслик кўп миқдорда зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат юзасидан чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
281-модда. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш
Бошлиққа, шунингдек ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш ёки уни мазкур вазифаларни бузишга мажбур этиш —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса;
в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
282-модда. Бошлиқни қўрқитиш
Жанговар вазиятда бошлиқни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, бундай ҳаракат амалга оширилиши учун етарли асослар мавжуд бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 289,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish