Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Қоровул хизматини ўташ қоидаларини бузиш



Download 289,77 Kb.
bet187/202
Sana23.05.2022
Hajmi289,77 Kb.
#608225
TuriКодекс
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

291-модда. Қоровул хизматини ўташ қоидаларини бузиш
Қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларини қоровул таркибига кирган шахс томонидан зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, башарти, мазкур қоровул бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(291-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша қилмиш:
а) баданга оғир шикаст етказилишига;
б) одам ўлишига;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
292-модда. Ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини бузиш
Ички хизмат устави қоидаларини, шунингдек, гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, тегишли хизмат бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(292-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
293-модда. Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш
Жанговар навбатчиликни ўташ (жанговар хизмат) қоидаларини бузиш қўриқланаётган объектларга зарар етказилишига ёки жанговар топшириқ бажарилмай қолишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(293-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша қилмиш Ўзбекистон Республикасига тўсатдан қилинган ҳужумни ўз вақтида пайқамаганлик ёки даф этмаганликда ифодаланса, шунингдек, оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 289,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish