271-модда. Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
(271-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш —
(271-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(271-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша ҳаракат:
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб;
е) тамагирлик йўли билан;
ж) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(271-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(271-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(272-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
273-модда. Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
(273-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш —
(273-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(273-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(273-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;
г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(273-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
(273-модданинг тўртинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(273-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш —
(273-модданинг бешинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(273-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
(273-модданинг олтинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
(273-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |