474-модда. Энергия іаєини тўлаш
Агар єонун іужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия іаєи абонент амалда єабул єилган энергия миєдори учун тўланади, бу миєдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиє аниєланади.
475-модда. Абонент томонидан энергиянинг бошєа шахсга берилиши
Абонент энергия билан таъминловчи ташкилотдан туташтирилган тармоє орєали єабул єилиб олган энергияни бошєа шахс (єўшимча абонент)га фаєат энергия билан таъминловчи ташкилот розилиги билан бериши мумкин.
Агар єонун іужжатларида ёки энергия таъминоти шартномасида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, абонент томонидан энергияни єўшимча абонентга бериш шартномасига нисбатан ушбу параграф єоидалари єўлланади.
Агар єонун іужжатларида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергияни єўшимча абонентга бериш чојида абонент энергия билан таъминловчи ташкилот олдида жавобгар бўлиб єолаверади.
476-модда. Энергия таъминоти шартномасини ўзгартириш
ва бекор єилиш
Энергия беришдаги узилишларга, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклашга тарафлар келишувига мувофиє йўл єўйилади, абонентга єарашли энергетика єурилмаларининг єониєарсиз аіволи авария хавфини келтириб чиєариши мумкинлиги ёки фуєаролар іаёти ва хавфсизлигига таідид тујдираётгани давлат энергетика назорати органи томонидан тасдиєланган іоллар бундан мустасно. Энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни энергия беришдаги узилишлар, энергия беришни тўхтатиш ёки чеклаш тўјрисида огоілантириши лозим.
Абонент билан келишмасдан ва уни огоілантирмасдан, бироє унга даріол хабар берган іолда энергия беришни ваєтинча узиб єўйиш, тўхтатиш ёки чеклашга энергия билан таъминловчи ташкилот тизимида авариянинг олдини олиш ёки уни тугатиш учун кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарур бўлган іолларда йўл єўйилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиє энергиядан турмушда фойдаланадиган фуєаро абонент бўлган таєдирда у энергия билан таъминловчи ташкилотга маълум єилиш ва фойдаланилган энергия іаєини тўлиє тўлаш шарти билан шартномани бир томонлама бекор єилиш іуєуєига эга.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиє энергиядан турмушда фойдаланадиган фуєаро абонент бўлган таєдирда абонент ўзи фойдаланган энергия іаєини тўламагани туфайли энергия билан таъминловчи ташкилот шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш іуєуєига эга, бунда у шартномани бажаришдан бош тортишдан камида бир ой олдин абонентни бу іаєда огоілантириши лозим.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиє юридик шахс абонент бўлган іолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ушбу Кодекснинг 455-моддасида назарда тутилган асосларга кўра шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга іаєли, єонун іужжатларида белгилаб єўйилган іоллар бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |