6.5.3.2 Ўзгармас частотали ва ҳар хил частотали товушли ўтиш ишораларига талаблар 6.5.3.2.1 Такрорланиш частотаси
Ўтиш учун узилувчан товуш ишорасининг частотаси 2,5 Н дан кўп бўлмаслиги керак. Тондан бошқа товушлар қўлланилагнда такрорланиш частотаси 0,6 Н дан кўп бўлиши керак.
6.5.3.2.2 Эшитилиш ҳудуди
Ўтиш учун товуш ишораси товуш манбаидан 1 m масофадан эшитилиши керак. Агар ўтишнинг товуш ишораси йўловчи ўтиш йўналишини кўрсатиш учун қўлланилса, ҳар бир манбанинг товуши йўловчи ўтиш жойининг узунлигининг учдан икки қисмида фарқ қилиши керак.
6.5.3.2.3 Товуш босимининг даражаси
Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими даражаси атроф мухит шовқинининг товуш босимига боғлиқ равишда автоматик равишда ростланиш турилиши керак. Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими 30 дан 90 dB гача диапазонда бўлиши керак. Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими атроф муҳит шовинининг товуш босимидан 5 dB га кўп бўлиши керак. Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими атроф муҳит шовинининг товуш босимидан ортиқлиги 10 dB дан ортмаслиги керак.
6.5.3.2.4 Ўрнатилиш баландлиги
Агар товуш манбаи бевосита светофор устунига ёки унга яқин ўрнатилса, у ер устидан 2,0 дан 3,5 m гача баландликда ўрнатилиши керак. Товоуш манбаи ўчириб-ёқгич билан биргаликда алоҳида устунга ҳам ўрнатилиши мумкин.
6.5.3.3 Ўзгарувчан частотали ўтиш учун товуш ишораларига талаблар 6.5.3.3.1 Умумий қоидалар
Ўзгарувчан частотали ўтиш учун товуш ишоралари йўловчи ўтиш жойининг ҳар икки томонида товуш манбаига эга бўлади. Улар олдинга ва орқага ўтиш учун товуш ишораларини беради. Бу фойдаланувчиларга йўловчи ўтиш жойининг бошидан охиригача ҳаракат йўналишини аниқлашга ёрдам беради.
6.5.3.3.2 Такрорланиш частотаси
Йўловчи ўтиш жойининг ҳар икки томонида ўрнатилган товуш ишоралари манбаларида узатилаётган товуш ишораларининг максимал частотаси 1 Н бўлиши керак. Ишоралар ўртасидаги паузаларнинг минимал узунлиги 0,2 s бўлиши керак (1 расм).
6.5.3.3.3 Эшитилиш ҳудуди
Ўтиш жойидаги товушли ишора ўтиш жойининг (2 ва 3 расмлар) бошидан охиригача ажрата олинадиган бўлиши керак. Қарама қарши томондаги товушли ишорани ажратиш имконияти қийин бўлган узун йўловчи ўтиш жойларида товушли ишора марказий оролчадан узатилиши керак, ва бу товуш ишорасини икки томондан эшитилишини таъминлайди. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан ўтиш жойини икки этапда босиб ўтиш имконини беради.
6.5.3.3.4 Товуш босимининг даражаси
Ўтиш жойининг ўзгарувчан частотали товуш ишорасининг товуш босимининг даражаси 45 дан 100 dB диапазонда бўлиши керак.
6.5.3.3.5 Ўрнатилиш баландлиги
Товуш манбаи ер сатҳидан 2,0 дан 3,5 m баландликда ўрнатилиши керак.
6.5.3.3.6 Товуш манбаининг жойлашиши
Товуш манбаи ўтиш жойи кенглигининг ўртасига ўрнатилиши керак. Бу ориентирланишни енгиллаштиради.