4.5 Эксплуатацион таснифлар 4.5.1 Светофорларнинг ташқи кўриниши кўрсаткичлари ГОСТ 5635 1.8 талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
4.5.2 Светофорларнинг ёруғлик тарқатгичларининг иссиқликка чидамлилиги ГОСТ 5635 талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
4.5.3 Ёруғлик манбаи сифатида ишора модуллари қўлланилган светофорларда битта қисмнинг 20%дан кўпроқ ёруғлик диодлари яроқсиз бўлса, светофорни бундан кейин ишлатилишини тўхтатишга етарли деб ҳисобланади.
4.5.4 Атроф мухит таъсири минус (60±2) °С дан (60±2) °С гача бўлганда светфорлар конструкцияси 4.2.1-4.2.4, 4.3.2, 4.3.3, 4.3.7, 4.4.1, 4.4.2 бандларда кўрсатилган параметрларни эксплуатацияга киритилгандан уч йилдан кам бўлмаган муддатда ўзгармаслигини таъминлаши шарт.
4.5.5 Светофор ишоралари, улар чўғланиш лампаларини паст кучланишли, электр тармоғидаги кучланиш (220 V)нинг 80 фоизидан кам бўлмаган, режимга ўтказилганда, 100 m дан кам бўлмаган масофада аниқ ажралиб туриши зарур.
4.5.6 Светфорлар конструкцияси қизил ёки яшил ишораларни ёниб турадиган қолган вақтини кўрсатиб турувчи индикатор ёки табло билан таъминланган бўлиши керак.
4.6 Тамғалаш, ўраш 4.6.1 Светофорда 3.3 бандга мувофиқ шартли белгилари бўлган тамғалаш кўзда тутилган бўлиши шарт.
4.6.2 Светофорларни ўраш услуби уларни ҳар қандай транспорт турида ташиш қоидаларини бажарган ҳолда ташилганда механик зараланишидан асралишини таъминлаши зарур.
5 Синов услублари 5.1 Светофорлар, агар бу алоҳида кўрсатиб ўтилмаган бўлса, ҳаво ҳарорати (25±10) °С, нисбий намлик 45%-80% ва атмосфера босими 84-107 kPа (630-800 mm Hg) да синовдан ўтказилади.
5.2 Ўлчамлар ва масофалар (4.2.1-4.2.3, 4.2.5) ГОСТ 427 стандарти бўйича металл чизғич билан текширилади. 4.2.4, 4.2.7 талабларга мувофиқлик кўз билан кўриб текширилади.
5.3 Коррозияга қарши ҳимояланганлик (4.2.6) синови ГОСТ 17677 га мувофиқ ўтказилади.
5.4 Светофор деталлари бирикмаларининг мустаҳкамлигини (4.3.7) ёмғир таъсирига синаш ГОСТ 14254 да белгиланган услубда амалга оширилади.
5.5 Изоляция қаршилигини (4.3.2) ўлчаш ва изоляциянинг мустаҳкамлигини (4.3.3) синаш ГОСТ 17677 га мувофиқ ўтказилади.
5.6 Рангдорлик коэффициентини МКО 1931 г. талабларига мувофиқ ГОСТ 7721 бўйича А турдаги ёруғлик манбаига нисбатан ўтказилади.
5.7 Ёруғлик тарқатгичнинг ўтказувчанлик коэффициенти (4.4.2) ўлчаш ГОСТ 17677 га мувофиқ ўтказилади.
5.8 Светофорлар ишораларининг ёруғлик кучи (4.4.3, 4.4.4) ГОСТ 17677 га мувофиқ “тескари квадратлар” қонуни бажариладиган масофада ўлчанади. Светофорда фотометрик ўлчашлар бажариш вақтида ҳимоя айвони ўрнатилиши зарур. Ишора модулли светофорларда фотометрик ўлчашлар улар ёқилгандан сўнг 30 минутдан кейин ўтказилади. Светофорлар ишораларини чўғланиш лампалари кўринишдаги ёруғлик манбаи қўлланилганда фотометрик ўлчашлар бажариш вақтида номинал ёруғлик оқими таъминланадиган электик режим таъминланиши зарур.
5.9 Ёруғлик контрасти KL(4.4.5) оптик ёруғлик ўлчагичида амалга оширилади. Ўлчовлар 25 mm ли доирада ёруғлик фильтрининг тўлиқ юзасини сканер қилиш ва максимал ва минимал ёруғликни аниқлаш услубида бажарилади. Светофор ёруғлик тарқатгичи майдонини ёруғлик ўлчагич ўлчамларига ва фотометрик ўлчашлар масофасига кўра танланади.
5.10 “Фантом” ишоралар (4.6.6) Е иловада келтирилган услубда ўлчанади.
5.11 Ёруғлик тарқатгичларнинг ташқи кўриниши кўрсаткичлари (4.5.1) уларни катталаштирувчи асбобларсиз кун ёруғида ёки сунъий тарқатилган ёруғликда визуал кўриш йўли билан текширилади. Ёруғлик тарқатгичларнинг бўялиш нотекисликлари визуал аниқланади, бунда кузатувчидан 400-500 mm масофада жойлашган оқ фанли экрандан ўтувчи ёруғликдан фойдаланилади.
5.12 Ёруғлик тарқатгичларнинг иссиқликка чидамлилиги (4.5.2) ГОСТ 5635 га мувофиқ текширилади.
5.13 Иссиқликка/совуққа чидамлилиги (4.5.4) техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
6 Кўриш функциялари бузилган ва кўриш ва эшитиш функциялари бузилган шахслар учун қўшимча техник воситалар. Йўл светофорларининг товушли ва тактиль ишоралари