IV БЎЛИМ.
БЮДЖЕТ ТИЗИМИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ
ДАРОМАДЛАРИ
9-боб. Давлат бюджети даромадлари (50 - 52-моддалар)
10-боб. Давлат мақсадли жамғармаларининг
даромадлари (53 - 59-моддалар)
11-боб. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари
жамғармалари даромадлари (60 - 63-моддалар)
12-боб. Беғараз ёрдам (64 - 68-моддалар)
9-БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ
50-модда. Давлат бюджети даромадларини шакллантириш
51-модда. Ўзбекистон Республикасининг республика
бюджети даромадларини шакллантириш
52-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг
даромадларини шакллантириш
50-модда. Давлат бюджети даромадларини шакллантириш
Давлат бюджети даромадлари:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
Қаранг: СКнинг 12-моддаси
давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;
мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар;
Қаранг: БюКнинг 158, 160-моддалари
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.
51-модда. Ўзбекистон Республикасининг республика
бюджети даромадларини шакллантириш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари:
1) умумдавлат солиқлари, шу жумладан:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Қаранг: СКнинг V бўлими
ягона солиқ тўлови;
Қаранг: СКнинг 56-боби
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Қаранг: СКнинг VI бўлими
қўшилган қиймат солиғи;
Қаранг: СКнинг VII бўлими
акциз солиғи;
Қаранг: СКнинг VIII бўлими
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Қаранг: СКнинг IX бўлими
2) божхона божлари;
Қаранг: СКнинг XVIII бўлими
3) қўшимча фойда солиғи;
Қаранг: СКнинг 44-боби
4) маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган маҳсулотдаги давлат улуши;
5) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонуси тўланишидан тушган тушумлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари, компенсация тўловлари ва жарима санкциялари, давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтказилган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини, чет давлатларга берилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар, акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар), бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно, мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар киради. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги банд)
Do'stlaringiz bilan baham: |