Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Бож олинмайдиган савдо дўконлари



Download 2,36 Mb.
bet80/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

174-модда. Бож олинмайдиган савдо дўконлари
Бож олинмайдиган савдо дўкони товарларни бож олинмайдиган савдо божхона режими талабларига ва шартларига мувофиқ божхона назорати остида реализация қилиш учун мўлжалланган савдо объектидир. Бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди савдо залларининг, ёрдамчи биноларнинг ва дўкон омборининг ҳудудларини ўз ичига олади.
Бож олинмайдиган савдо дўконининг ишлашини таъминлаш учун зарур Ўзбекистон товарларига бож олинмайдиган савдо божхона режими қўлланилмайди.
Бож олинмайдиган савдо дўконлари икки турга бўлинади:
а) божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга, шу жумладан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони;
б) чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони.
175-модда. Эркин омборлар
Эркин омбор махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, у товарларни эркин омбор божхона режимида божхона назорати остида сақлаш учун мўлжалланган бинолар ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади.
Эркин омборнинг ишлашини таъминлаш учун зарур Ўзбекистон товарларига эркин омбор божхона режими қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида сақлаш шароитлари талаб этиладиган товарлар бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёки эркин омборнинг бир қисми бўлган алоҳида биноларда қонунчиликка мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда сақланиши керак.
(175-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish