Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати



Download 2,36 Mb.
bet61/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

137-модда. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати
Тегишли рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш қуйидаги муддатлардан ошмаслиги керак:
1) реэкспорт божхона режимига жойлаштириш учун:
илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан ариза қабул қилинган санадан эътиборан бир ой;
илгари бошқа божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан, ушбу божхона режимини тугаллаш мақсадида, ариза қабул қилинган санадан эътиборан ўн иш куни;
2) вақтинча олиб чиқиш ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига жойлаштиришга беш иш куни;
3) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш ва божхона ҳудудида қайта ишлашга бир ой;
4) реимпорт ва давлат фойдасига воз кечиш божхона режимларига жойлаштиришга ўн иш куни;
5) товарни йўқ қилишга ўн иш куни.
Тегишли рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Божхона органи тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ваколатли шахсга тегишли рухсатномани бериши (жўнатиши) ёки рухсатнома бериш рад этилганлиги ҳақида уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт. Рухсатнома ваколатли шахсга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклда берилади.
Агар божхона органи тегишли рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш муддати ичида ваколатли шахсга рухсатнома бермаган бўлса ёки беришни рад этмаган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин ваколатли шахс божхона органини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда товарларни божхона органининг рухсатномаси олинишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштириш ҳуқуқига эга.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, божхона органи ваколатли шахснинг ёзма хабарини олганидан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши шарт. Қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ариза ва ваколатли шахс томонидан божхона органига юборилган ёзма хабар рухсатнома олингунига қадар рухсатномага тенглаштирилади ҳамда товарларни божхона органининг рухсатномаси олинишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish